...
МЕНЮ
ONLINE TV

МБ: 100 минглик банкнота доллар ўрнини босади


20:57, 01.02.2019 Жамият
 22 554

Марказий банк ходими 100 минглик купюрани чиқаришдан мақсад нима эканини маълум қилди.

Жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати департаменти директори Беҳзод Ҳамроевнинг таъкидлашича, 100 000 номиналдаги купюра асосан жамғариш учун фойдаланилади. Бу ҳақда “Правда востока” нашри хабар берди.
 
Банкнота номинали қанча йирик бўлса, инфляция ҳам кучайиб боради деган фикр мавжуд. Экспертлр фикрича, бу жараёнлар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Таъкидланишича, 100 минглик банкнота хорижий валютага альтернатив вазифасини ўтайди ва ўзаро ҳисоб-китобларда долларнинг муомаласини камайтиришга имкон яратади.
 
Марказий банк вакили бир қисм аҳоли ҳамон пулини долларга айлантириб, ёстиқ остида сақлаётганига тўхталиб ўтган.
 
“10 минг доллар мисолида олганда 2018 йилда бир фуқаро курснинг 8150 сўмдан 8300 сўмга етиши натижасида маблағини 1,5 млн сўмга кўпайтириб олган. Агар ўша пуллар банкда сақланганда фойда бир неча миллон сўм бўлиши мумкин эди”, деб таъкидланади хабарда.
 
50 минглик купюра чиққанда, айтайлик, бир стакан семечка нархи ўзгармади. Бундай мисоллар кўп. Инфляцияга ҳатто ҚҚЧ тўловчиларнинг кўпайиши ҳам таъсир қилмайди”, деб тушунтирган Беҳзод Ҳамроев.
 
У шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 номиналдаги танга пулларнинг муомалаг киритилиши ҳам у қадар самарали бўлмаганини қўшимча қилган. бунинг сабаби ўлароқ икки омилни келтирган. Биринчидан, одамлар металл пул ишлатишга одатланмаган, иккинчидан, бу номиналдаги қоғоз пуллар ҳамон муомаладан йиғиштириб олинмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк банкнота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар