...
МЕНЮ
ONLINE TV

МБ 2019 йил учун инфляциянинг базавий прогнозини маълум қилди


18:50, 26.01.2019 Жамият
 3 525

2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инфляция прогнози қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Марказий банк 2019 йил учун инфляциянинг базавий прогнозини 13,5-15,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. Прогнозларга кўра йиллик инфляция даражаси февраль-март ойларида ўзининг энг юқори даражасига етганидан сўнг пасая бошлайди, бироқ июнь ойида электр энергияси ва табиий газ тарифларининг навбатдаги оширилиши инфляция пасайиши суръатини секинлаштириши мумкин.
 
2019 йилда инфляция суръати тезлашишининг асосий хатарлари иқтисодиётда юқори инфляцион кутилмаларнинг сақланиб қолиши, ҚҚС бўйича янги тўлов механизмининг жорий этилиши ҳисобига алоҳида товар ва хизматлар нархларининг ўсиши, шунингдек энергия ресурслари нархлари оширилишининг иккиламчи таъсири кўламининг кенгайиш эҳтимолининг мавжудлиги билан боғлиқ.
 
Пул-кредит сиёсатининг амалдаги йўналишининг сақлаб қолиниши, кредитлар бўйича имтиёзлар беришнинг янги механизмини самарали жорий этилиши, бюджет харажатлари ва дефицитининг белгиланган параметрлар доирасида бўлиши, шунингдек солиқ ислоҳотларининг муваффақиятли татбиқ этилиши инфляцион жараёнларни секинлашишига ёрдам беради. Марказий банк мазкур шарт-шароитларнинг тўлақонли амалга ошиши таъминланганда 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича инфляция прогнозини қайта кўриб чиқиши мумкин.
 
Марказий банк Бошқарувининг қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2019 йилнинг 20 апрелига режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Инфляция Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар