...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одилхон қори яна имом-хатиб лавозимига тайинланди


19:39, 01.02.2019 Жамият
 7 300

Одилхон қори 2018 йилнинг октябридан буён “Вақф” хайрия жамоат фондида фаолият олиб бораётганди.

Бугун, 1 февраль куни Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани Камолон даҳасидаги “Хўжа Аламбардор” (Камолон масжиди) жоме масжидига Одилхон қори Юнусхон ўғли имом-хатиб этиб тайинланди.
 
Одилхон қори 2011 йилдан 2018 йил июль ойигача “Шайх Зайниддин” (Кўкча) жоме масжидига ҳам имом-хатиблик қилганди.
 
Одилхон қори 2018 йилнинг октябридан буён Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг Диний-маърифий тарғибот бўлимига раҳбар сифатида фаолият юритаётганди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича қўмитанинг Исломий диний ташкилотлар ва имом-хатиблар билан ишлаш бўлимидан QALAMPIR.UZ’га маълум қилишларича, янги лавозимга тайинлангани муносабати билан Одилхон қори Юнусхон ўғли “Вақф” фондидаги лавозимидан озод қилинган.
 
Одилхон қори Юнусхон Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. 1998–1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Ҳазрати Умар” жоме масжиди имом-хатиби, 1999-2000 йилларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом ноиби, 2000–2011 йилларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби, 2010-2016 йилларда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, 2011-2018 йилларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби ва “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Одилхон қори Имом-хатиб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар