...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одилхон қори янги лавозимда иш бошлади


18:12, 03.10.2018 Жамият
 6 832

Наманганлик қори Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимига қайтарилди.

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли жорий йилнинг 20 июль куни лавозимидан озод этилган эди.
 
Маълумотларга қараганда, Одилхон қори Юнусхон ўғли Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тизимига қайтарилган. Эндиликда у фаолиятини “Вақф” хайрия жамоат фондида олиб боради.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Вақф” фонди ташкил этилган эди.
 
Маълумот ўрнида, Одилхон қори Юнусхон ўғли 1977 йилда Наманган шаҳрида ишчи оиласида дунёга келган.
 
1993-1994 йилларда Наманган Давлат Университети қошидаги араб тили таржимонлиги курсида таҳсил олган.
 
Илк диний сабоқни оилада отаси Юнусхон қоридан олади ва 1997 йилда Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб, хатмона ўтайди.
 
1998-1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жомеъ масжидида имом-хатиб, 1999-2000 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган.
 
2002 йилда “Имом ал-Бухорий” номли Тошкент Ислом Институтини тамомлаган.
 
2000-2011 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Фирдавс” жомеъ масжидида имом -хатиб вазифасида хизмат қилган.
 
2010 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари. 2011 йилдан буён Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби ва “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом-хатиби.
 
Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Тубанлик гирдоби” (2011) ва “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари” (2012) “Кенг ризқ ва барака омиллари” (2011) ва “Тажвид қоидалари” (2011) номли китоблари, “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр-оқибат жаннат гаровидир” номли рисолалари чоп этилган.

Теглар:Одилхон қори Юнусхон ўғли Вақф фонди Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар