...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин рус спортчиларидан топилган допингни тан олди


18:37, 01.03.2017 Олам
 3 218

Путин Россиядаги допинг назоратини қўлдан бой берган мутасаддилар ва ташкилотлар устидан қатъий тергов олиб бориш ҳамда жазо чораларини кўришни тайинлади.

Марказий Осиё давлатларида ўтказган турнесидан сўнг, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бугун, 1 март куни Красноярск ўлкасига учиб кетди. Владимир Путин бу ерда 2019 ўтказилиши режалаштирилаётган қишки Универcиада ўйинларига тайёргарлик қай даражада кетаётгани билан танишиб чиқди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шу билан бирга у мамлакатда допингни ривожлантирадиган тизим йўқ эканини билдирди:
 
“Россияда ҳеч қачон допингни ривожлантириш давлат дастури бўлмаган ва бўлмайди. Аксинча, биз бунга қарши турамиз”, дейди у.
 
“Амалдаги допинг назорат тизимимизнинг самараси яхши эмас, бу бизнинг айбимиз ва очиқчасига хатони тан олиш керак”, деб қўшимча қилади президент. У допинг назоратини қўлдан бой берган мутасаддилар ва ташкилотлар устидан қатъий тергов олиб бориш ҳамда жазо чораларини кўришни тайинлади.
 
“Ўйлайманки, хорижий мутахассислар, мустақил экспертлар бунда ёрдам бериши мумкин”, дейди Путин. У муаммони атрофлича ҳал қилиш учун Москва Давлат Университети қошида янги допингни назорат қилиш марказини ташкил этиш таклифини билдирди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Владимир Путин Допинг Красноярск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!