...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ Бош вазирнинг рафиқаси қамоққа олинди


18:28, 01.03.2017 Олам
 3 490

Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди. Бироқ айрим ОАВлар буни рад этмоқда.

Франция ҳукумати собиқ Бош вазирининг хотини Фийон Пенелопа қамоққа олинди. Бу ҳақда “Mediapart” журналисти Эллен Салви ижтимоий тармоғидаги микроблогида хабар қолдирган. Бугун, 1 март куни айни вақтда журналистлар қаршисида нутқ қилаётган Франсуа Фийон​ рафиқаси билан нималар юз бераётганига ойдинлик киритиши лозим.
 
“Figaro” нашрининг маълумотига кўра, Пенелопанинг ишлари жойида, у ҳозир ўз уйида дам олмоқда. Франция Республикаси президентлиги учун номзод Франсуа Фийоннинг турмуш ўртоғи ҳақидаги хабар ёлғон, дейилади манбада.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Пенелопа Фийон​ сохта маълумотлар асносида давлат хазинасидан маош олиб келгани ҳақида хабар берган эдик. Францияда 23 апрель ва 7 май куни икки турда ўтиши кутилаётган президентлик сайловида Франсуа Фийон​га Марин Ле Пен ҳам қаршилик қилмоқда.
 
Айтиб ўтиш керакки, Марин Ле Пен ҳукумат тепасига келса, Европа иқтисодиёти парчаланиб кетиш эҳтимоли бор.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Франсуа Фийон Франция президенти сайлови Пенелопа Фийон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!