...
МЕНЮ
ONLINE TV

Порошенко хасталиги сабаб президентликдан кетиши мумкин


17:20, 05.10.2016 Олам
 3 628

Украина президентининг истеъфога чиқиши мумкинлигини Раданинг собиқ депутати Олег Царев ҳам тасдиқлади.

Украина ОАВларининг хабарига кўра, мамлакат президенти Пётр Порошенко кассалиги  туфайли эгаллаб турган лавозимини тарк этиши мумкин. Бу маълумотни Раданинг собиқ депутати Олег Царев ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ҳокимят ўзгариши баҳорда бўлиб ўтади.
 
Сиёсатчининг маълум қилишича, президентнинг қанд кассалиги сўнгги пайтларда ёмон оқибатларга олиб келди. Ташқаридан қараганда Порошенко ўз ўрнига республика Бош прокурори Юрий Луценкони ворис қилиб тайинлаб кетмоқчи.
 
Бу масала бўйича Киев ҳали изоҳ бермади.
 
Пётр Алексеевич Порошенко 2014 йилнинг 7 июнидан буён Украина президенти лавозимида фаолият олиб боради. У Украинанинг бешинчи президенти саналади. Порошенко 26 сентябрь куни 51 ёшни қаршилади.
 
Президент 2002 йилда юридик фанлари номзоди бўлди. Шунингдек, дзюдо бўйича спорт усталигига номзод саналади.
Зуҳра Одилова

Теглар:Пётр Порошенко Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!