...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти билан телефон орқали суҳбат қурди


17:08, 05.10.2016 Жамият
 5 560

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбарига Ислом Каримовнинг дафн маросимида иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди.

Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбат чоғида ўзбек ва тожик халқларини вақт ва тарих синовидан ўтган кўп асрлик дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари боғлаб туриши, бу яқин қўшничилик, ўзаро ҳурмат ҳамда бир-бирининг манфаатларини эътиборга олган ҳолда бундан кейин ҳам самарали ҳамкорлик учун қулай ва мустаҳкам асос яратиши таъкидланди.
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, замонавий Ўзбекистон–Тожикистон муносабатларига асос солган Ислом Каримов вафоти муносабати билан Самарқанд шаҳрида ўтказилган дафн маросимида шахсан қатнашгани ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этгани учун Тожикистон Президентига миннатдорлик билдирди.
 
Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон бундан кейин ҳам очиқ ва кенг кўламли мулоқотни давом эттиришларини, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг турли даражадаги сўнгги мулоқотлари чоғида қўллаб-қувватланган таклиф ва келишувлар икки мамлакат халқларининг фаровонлиги, минтақада тинчлик ва барқарорликни, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги вазифаларни биргаликда босқичма-босқич амалга ошириш имконини беришига ишонч билдирдилар.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар