...
МЕНЮ
ONLINE TV

Порошенко Эрдўғаннинг Россиядан сўраган узрига изоҳ берди


14:27, 28.06.2016 Олам
 4 659

Туркия президенти Владимир Путинга хат йўллашдан олдин, Украина раҳбарига қўнғироқ қилган.

Украина Республикаси президенти Петр Порошенко 27 июнь куни туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашган. Мулоқот пайтида икки давлат муносабатларининг истиқболлари муҳокама қилинди.  Бу ҳақда “ Интерфакс-Украина” хабар бермоқда.
 
Украина президентининг айтишича, Эрдўған Россия президенти номига Су-24 воқеаси юзасидан хат юборишидан олдин,  Порошенкога қўнғироқ қилган ва томонлар ўзаро мавжуд лойиҳаларнинг амалга оширилиши давом этиши ва кенгайтирилиши ҳақида келишиб олганлар.
 
Порошенко ОАВ орқали тарқалган хабарларга, яъни Туркия президенти Россия Федерациясидан Су-24 воқеаси учун узр сўраганига изоҳ берар экан шундай деди:
 
“Мен мазкур хабарни ўқиганимда, гап ҳалок бўлган учувчининг оиласига ҳамдардлик ҳақида кетганини тушундим. Менимча, бу Туркия президентининг аниқ позициясидир”. 
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путинга хат йўллаб, унда Су-24 воқеаси учун узр сўраган ва икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг тикланишидан умидвор эканини айтган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Украина Петр Порошенко Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!