...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонлик эркак уч эгизакларидан бири ДЦП билан туғилгани учун уларни ташлаб кетди


14:10, 28.06.2016 Олам
 5 652

Эгизаклардан бири шошилинч равишда Хитойда даволаниши керак бўлган вақтда улар уйсиз ва маблағсиз қолишмоқда.

Қозоғистоннинг Семей шаҳрида яшовчи фуқаро рафиқаси Айнур Исаинова билан уч эгизак фарзанд кўришини биларди. Аммо чақалоқлар дунёга келгач, уларнинг бирида болалар мия фалажи (ДЦП)касаллиги аниқланди. Шундан сўнг, оила бошлиғи ўғлининг касаллигини даволатиш учун кетадиган маблағни топа олмасликдан қўрқиб, уларни ташлаб кетди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашри хабар бермоқда.
 
Айни вақтда аёл ёлғиз оналар учун мўлжалланган махсус уйда уч эгизак ўғиллари билан яшамоқда. Бироқ яқин муддат ичида Айнур Илёс, Диас ва Мирас билан бирга бу уйни бўшатиб беришига тўғри келади. Уларнинг эса борадиган жойлари йўқ.
 
Чақалоқларнинг отаси болалар туғилиши билан пул ишлаб топиш мақсадида пойтахтга кетганича қайтмаган. Тахминларга кўра, у уч ўғилни катта қилиш, бундан ташқари уларнинг бирида аниқланган  болалар мия фалажи касаллигини даволатиш жавобгарлигидан қўрққан.
 
“У алимент тўламаяпти. Суд ижрочилари уни излашмаяпти ҳам. Давлат томонидан болаларга тўланадиган нафақа пулини олиш учун эса, уларнинг отаси қидирувда экани ҳақидаги ҳужжат керак”, дейди Айнур.
 
Мирас Хитойда даволаниши керак. Болакай мустақил равишда ўтира олмаяпти. У тиришиб қоляпти ва бундан азобланяпти. Энг аввало, Айнур уй-жой масаласини ҳал қилиши лозим. Аёлнинг қариндошлари эса бирор бир ёрдамни таклиф қилишмаяпти, дейилади хабарда.
 
“Яқинда болаларим 1,5 ёшга тўлишади ва биз бу уйдан кетишимиз керак. Бироқ айни вақтда қаерга боришимизни билмайман. Биз 1 йилдан ошиқ бу уйда бепул яшаб келдик. Қоидага кўра, болалар 1,5 ёшга тўлганида биз бошқа оила учун хонани бўшатиб беришимиз лозим. Ишга чиқишим учун уларни боғчага беришим керак,бироқ болалар ҳали кичкина, боғча ёшига етмаган, бундан ташқари, Мираснинг аҳволи ҳам яхши эмас. Бироқ мен эгизакларимни дунёга келтирганимга ачинмайман. Келажакда улар менга ёрдамчи, суянчиқ бўлишади, деган умиддаман”, дейди қўшимча қилиб Айнур.
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Семей Эгизаклар ДЦП Болалар мия фалажи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!