...
МЕНЮ
ONLINE TV

Етти яшар боласини ўлдирмоқчи бўлган аёл ҳибсга олинди


14:02, 28.06.2016 Олам
 3 926

Аёл маст ҳолатда боласининг бўйни ва кўкрагига икки марта пичоқ билан зарба берган.

Россиянинг Бурятия округидаги Агинское паселкасида 40 ёшли аёл ўзининг етти ёшли ўғлини ўлдириш учун бир неча бор ошхона пичоғи билан ҳужум қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
 
Хабарда ёзилишича, 2016 йил 27 июнь санасида маҳаллий вақт билан соат 13:00 атрофида маст аҳволда бўлган аёл ўз боласини ўлдиришга ҳаракат қилади. У боланинг бўйни ва кўкрагига икки марта ошхона пичоғи билан зарба берган. Боланинг бақирганини эшитган қўшни аёл ва эркак болани онасининг зўравонлигидан қутқариб қолдилар.
 
Терговчилар аёлни ҳибсга олиб уни сўроқ қилдилар. Шу нарса аён бўлдики, аёл маст ҳолатда аввал болани, сўнгра ўзини ўлдирмоқчи бўлган.
 
Онасининг бу ишидан қўрқиб кетган болакай шифохонада даволанмоқда. Унинг соғлиғи ва ҳаётига ҳеч нарса хавф туғдирмаяпти.
 
Тергов натижаларига кўра, аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласи кўрилмоқда. Унга нисбатан жиноий қўзғатилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Агинское паселкаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!