...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пўлат Саидқосимов оғир аҳволда шифохонага тушди


10:39, 17.01.2019 Шоу-бизнес
 12 763

Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси хирурглари томонидан кўрикдан ўтказилиб, беморда “Ўткир ичак тутилиши” ташхисига шубҳа қилинади.

Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тўсатдан тоби қочиб, шифохонага тушган. У тоби қочган маҳал Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фильмда суратга тушаётган бўлган.
 
Актёрга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, аниқ ташхис қўйилиб, пойтахтдаги Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига етказилган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаровга таяниб ЎзА хабар бермоқда.
 
Пўлат Саидқосимовни 15 январь куни кечқурун қорин соҳасидаги оғриқ безовта қила бошлайди. Бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, врачлар томонидан тўлиқ кўрикдан ўтказилиши учун шифохонага ётқизилиши кераклиги тўғрисида тавсия берилади, лекин бемор яхши бўлиб қоламан доимги бўлиб турадиган оғриқ деб унамайди. Беморда 16 январь куни қорин соҳасидаги оғриқ қайталангандан сўнг, шу куни соат 16:10 да Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасининг хирургия бўлимига ётқизилади. Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси хирурглари томонидан кўрикдан ўтказилиб, беморда “Ўткир ичак тутилиши” ташхисига шубҳа қилинади.
 
Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти зудлик билан вилоятда ташкил этилган вертикал бошқарув асосида беморга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилган. Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази Фарғона филиалининг олий тоифали юқори тажрибали хирурглари Умид Сирожиддинов ва Ҳожиакбар Ҳожиевлар бошқарма бошлиғи топшириғига асосан қисқа вақт ичида Қўқон шаҳрига етиб келиб, беморни барча юқори технологик мураккаб текширувлардан ўтказди. Беморга шошилинч операция ўтказилиши ва бунинг учун беморни қисқа муддатли тайёрловдан ўтказилиши тавсия этилган, лекин бемор ва унинг қариндошлари беморни Тошкент шаҳрига олиб бориш имкониятини яратиб берилишини илтимос қилишган.
 
Шундан сўнг мутахассисларни консилиуми ташкил этилиб, беморни транспортда Тошкент шаҳригача махсус реаномобилда олиб бориш мумкинлиги ва унинг ҳаётига хавф туғдирмаслиги кафолатлангандан сўнг беморни Қўқон шаҳар тез тиббий ёрдами станцияси бош врачи Акрамжон Ўрмонов, кардиолог Тоҳиржон Тожиев ва ҳамшира Намунахон Усмоновалар томонидан TOYOTA русумли замонавий реаномобилда 2 соат 55 дақиқа ичида олиб келинган.
 
Актёр Тошкент шаҳрига Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб борилди. Беморни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Ҳаджибаев ўзи кўрикдан ўтказиб операция амалиётини хам шахсан ўзи амалга оширган. Текширишлар жараёнида беморга фарғоналик врачлар томонидан қўйилган ташхис ўз тасдиғини топган. 

Теглар:Пўлат Саидқосимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!