...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари Пўлат Саидқосимовни йўқлаб хонадонига боришди


18:55, 14.12.2016 Театр
 18 500

Актёр айни дамда нафақада, фарзандлар ва набиралар қуршовида кексалик гаштини сурмоқда.

Бу йил ўзининг 85 ёшини қаршилаган Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов ўзбек театр ва кино санъатининг энг забардаст актёрларидан бири саналади. У кино ва театр саҳнасида ўлмас роллар ижро этган.
 
Актёр айни дамда нафақада, фарзандлар ва набиралар қуршовида кексалик гаштини сурмоқда. Албатта, у санъатдан узилиб қолгани йўқ. Ҳамон фильмларда унга талаб катта.
 
Бугун, 14 декабрь куни Ўзбек миллий академик драма театрининг бир қатор актёрлари –  Ўзбекистон халқ артистлари Муқаддас Холиқова, Зуҳра Ашурова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева, Фарҳод Абдуллаев  Пўлат Саидқосимовни йўқлаб унинг хонадонига ташриф буюришди.
 
“Пўлат акани кўриб хурсанд бўлдик. Анчадан буён устозимизни йўқлаймиз, деб юргандик. Бугунга насиб этди. Кўп ўтганларни эсладик, театрдаги ҳангомаларни хотирлаб, ҳангома қилдик. Умуман олганда, Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари орасида бир анъана бор: кўп йиллар театримизда ишлаб, айни дамда нафақада ўтирган кекса санъаткорларимиз ҳолидан бориб хабар оламиз, дийдорлашамиз. Бу ёшлар учун жуда катта ўрнак”, дейди Муқаддас Холиқова.
 

Теглар:Пўлат Саидқосимов Муқаддас Холиқова Зуҳра Ашурова Раъно Ярашева Фарҳод Абдуллаев Ўзбек миллий академик драма театри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!