...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дилноза Кубаева Ўзбек миллий академик драма театрида ош берди


15:00, 06.02.2016 Театр
 24 382

Алишер Навоий спектаклида Гули образини яратган Кубаева ва Қундузни ижро этган Ҳилола Тошмуҳаммедова устозлар дуосини олди.

Бироз аввалроқ Ўзбек миллий академик драма театрида “Алишер Навоий” спектакли саҳналаштирилгани ва унда актриса Дилноза Кубаева Гули ролини ижро этгани ҳақида хабар берган эдик.  Кеча, 5 февраль куни Дилноза Кубаева спектаклнинг очиқ премьераси олдидан устозлар дуосини олиш мақсадида Ўзбек миллий академик драма теарида дастурхон ёзиб, ош берибди деган хабарлар қулоғимизга чалинди. Биз шу масалада актриса билан боғландик.

Дилноза Кубаева, актриса:
— Бу хабар сизларнинг қулоғингизга қандай етиб борди? (кулиб) Спектаклда менинг дугонам Қундуз ролини ижро этган ҳамкасбим ва курсдошим Ҳилола Тошмуҳаммедова билан 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб театрдаги эркак санъаткорларга дастурхон ёзишни ният қилган эдик. Репетициялар, гастроллар билан бунга вақт тополмадик. Шу ниятимиз “Алишер Навоий” спектаклнинг тақдимоти арафасига тўғри келган экан... Мен ҳам Ҳилола ҳам тарихий асарларда илк бор катта ролларни ўйнаяпмиз. Тўғри, бундан аввал ҳам тарихий спектаклларда роль ижро этганмиз, лекин бу спектакллар ҳозир намойиш этилмайди. Шу сабаб ош баҳонасида устозларимизнинг дуосини олдик. 

Эслатиб ўтамиз, 6-7 февраль кунлари Ўзбек миллий академик драма театрида режиссёр Рустам Ҳамидов саҳналаштирган "Алишер Навоий" спектаклининг очиқ премьераси бўлиб ўтади. 

Теглар:Театр Алишер Навоий Спектакль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мухаббат
08:53 21.09.2017

Дилноза Кубаевага жуда ихлосим баланд. Ролларни маромига етказиб, юракларни ларзага келтириш даражасида рол уйнайдилар. Албатта устозларни қолаверса кексаларнинг дуосини олиб доимо манашандай самимий касбга садоқатли бўлинг. Сизнинг ижодингизга ва оилангизга омад бахт тилайман. Соғ ва омон бўлинг.


Фарангиз
02:45 25.10.2016

Дуода гап куп маладес



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!