...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зокиров имзо чекди! Кинотеатрлар монополиясига нуқта қўйилди...ми?


13:07, 14.09.2018 Кино
 6 413

Агентлик тизимидаги барча кинотеатрларни миллий ва хорижий фильмлар билан таъминлаш марказлашган ҳолда “Республика кинопрокат маркази” томонидан амалга оширилади.

Бундан буён киностудияларнинг давлат тасарруфида бўлган мавжуд кинотеатрлар билан тўғридан-тўғри алоқалари тугатилди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокировнинг “Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги буйруғига кўра:
 
Агентлик тизимидаги барча кинотеатрларни миллий ва хорижий фильмлар билан таъминлаш марказлашган ҳолда “Республика кинопрокат маркази” томонидан амалга оширилади;
 
кинопрокат тизимига кирувчи барча кинотеатрларда фильмлар намойишини ташкил этиш хусусий киноишлаб чиқарувчилар (студиялар) ва дистрибьютерлар билан тузиладиган шартномалар асосида “Республика кинопрокат маркази” томонидан йўлга қўйилади.
 
Эндиликда кинопрокат тизимига кирувчи Агентлик тизимидаги ва бошқа кинотеатрларда “Республика кинопрокат маркази” билан прокат шартномалари тузилмаган ва репертуар режага киритилмаган фильмлар намойишини амалга ошириш мумкин эмас. 
 
Агентлик тизимидаги “Алишер Навоий номидаги киносаройи”га (Тошкент шаҳри) ва “Шарқ юлдузи кинотеатри”га (Самарқанд шаҳри), “Алишер Навоий номли кинотеатр” (Фарғона шаҳри) қарашли бўлган барча киноафиша стендлари ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлаш учун оператив бошқарув асосида “Республика кинопрокат маркази” ихтиёрига ўтказиб берилади ва улар замонавий электрон стендларга босқичма-босқич алмаштирилади.
 
Шу билан бирга, тизимда шаффофликни таъминлаш мақсадида кинотеатрлар оптик толали алоқа линияси орқали кинопрокат электрон тармоғига уланади ва уларда электрон киночипталарни юритиш автоматлаштирилган тизими жорий қилинади.
 
Маълумот ўрнида, бу борада жорий йил 24 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда жорий йил 6 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 
 

Теглар:Кинотеатр Фурқат Зокиров Ўзбеккино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!