...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чет эл кинокомпаниялари билан ҳамкорликда фильм суратга олиш давлат томонидан тартибга солинади


11:07, 26.11.2018 Жамият
 1 458

Фильмлар фуқароларнинг миллий мансублиги, диний эътиқодлари муносабати билан уларнинг қадр-қимматини камситувчи, ҳақорат қилувчи ёки ахлоқ нормаларига ва миллий менталитетга зид бўлмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хорижий мамлакатлар кинокомпаниялари иштирокида ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарор билан хорижий мамлакатлар кинокомпаниялари иштирокида ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.
 
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг  хорижий мамлакатларнинг кинокомпаниялари ва бошқа ташкилотлари билан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш тартибини белгилайди.
 
Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
 
  • фильм – оригинал сценарий ёки адабий асарни экранлаштириш асосида тасвирга олинадиган аудиовизуал асар (бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли-хроникал, илмий-оммабоп фильмлар ва ижтимоий видеороликлар);
 
  • ҳамкорликдаги фильм – Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган бир ёки бир нечта юридик шахслар бошқа мамлакатнинг бир ёки бир нечта кинокомпаниялари ёки продюсерлари билан биргаликда ижодий, техник ва молиявий ҳисса қўшиш йўли билан ишлаб чиқарилган фильм;
 
  • ҳампродюсерлар – ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш бўйича ўзаро келишувга эга ва ҳамкорликдаги фильм ишлаб чиқаришда иштирок этадиган Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ва хорижий кинокомпаниялар ёки продюсерлар;
 
  • продюсер – фильмлар ишлаб чиқариш жараёни устидан ғоявий-бадиий ва ташкилий-молиявий назоратни амалга оширувчи, фильмни тасвирга олиш гуруҳи ва техник ходимлар таркибини шакллантиришда иштирок этадиган у ёки бу мамлакатнинг кинокомпанияси вакили;
 
  • учинчи шахслар – ҳампродюсерларнинг бири томонидан ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришда иштирок этиш учун жалб этилган бошқа мамлакат компанияси ёки продюсери;  
 
  • эксперт кенгаш – ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш учун ҳампродюсерлар мурожаатини кўриб чиқиш ва тегишли хулоса чиқариш ваколатига эга бўлган “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг хорижий кинокомпаниялар мурожаатларини кўриб чиқувчи ишчи комиссияси.
 
Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилса Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни кино ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ бериладиган рухсатномани олиш талаб этилмайди.
 
Қуйидагиларга кўра:
 
  • фильм Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки бошқа давлатларнинг ҳудудида ҳампродюсерларнинг биргаликдаги ижодий, техник ва молиявий ресурслари қўшилган ҳолда ишлаб чиқарилган бўлса;
 
  • фильм ҳампродюсерларнинг ҳудудида рўйхатдан ўтмаган учинчи шахсларнинг иштирокида биргаликда ишлаб чиқарилган, бунда учинчи шахсларнинг фильмни ишлаб чиқаришдаги улушининг миқдори умумий харажатларнинг 30 фоизидан ошмаган бўлса;
 
  • фильм ишлаб чиқаришда ҳампродюсерларнинг қўшадиган энг кам ҳиссаси фильмни ишлаб чиқариш умумий харажатларининг 20 фоизидан кам бўлмаслиги, энг кўпи 80 фоиздан ошмаган бўлса;
 
  • ҳампродюсерларнинг келишувига кўра, фильмни ҳамкорликда ишлаб чиқариш учун   учинчи давлатдан бошқа продюсер жалб қилинган ҳолларда учинчи шахсларнинг ҳиссаси фильмни ишлаб чиқариш умумий харажатларининг 30 фоиздан ошмаган бўлса;
 
  • ҳампродюсерларда фильмдан биргаликда фойдаланиш тартибини белгиловчи шартномаларнинг мавжудлиги, бунда ҳампродюсерлар ўртасида ҳудудлар (фильм прокати амалга ошириладиган мамлакатлар) ва кинопрокатидан тушадиган даромадларнинг ўзаро тақсимланиши каби қоидалар назарда тутилган бўлса, фильм ҳамкорликда ишлаб чиқарилган ҳисобланади.
 
Агар ҳамкорликда фильм ишлаб чиқариш тўғрисидаги халқаро шартномаларда ҳампродюсерлар ўртасидаги расмий келишувларда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланилади.
 
Қуйидаги ҳолларда:
 
а) агар фильм сценарийсида:
 
  • миллий, ирқий, этник ёки диний душманликни тарғиб этувчи;
 
  • фуқароларнинг миллий мансублиги, диний эътиқодлари муносабати билан уларнинг қадр-қимматини камситувчи, ҳақорат қилувчи ёки ахлоқ нормаларига ва миллий менталитетга зид бўлган;
 
  • Ўзбекистон Республикаси халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари
  • ва урф-одатларини ноҳаққоний ёки бузиб акс эттирувчи;
 
  • экстремизм ва терроризм ғояларини, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи;
 
  • Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий ёки бошқа жавобгарликка олиб келувчи порнографик ва бошқа хусусиятга эга бўлган саҳналар мавжуд бўлса;
 
б) ҳампродюсердлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлса ҳамкорликда ҳамкорликдаги фильмни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш рад этилиши мумкин.
 
Ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш қуйидагича амалга оширилади:
 
  • Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Агентлик учун давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари доирасида маблағ ажратиш йўли билан;
 
  • Агентлик ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш орқали;
 
  • ҳампродюсерларга ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришда моддий-техника базасини шакллантиришга кўмаклашиш орқали амалга оширилади.

Теглар:Фильм Ўзбеккино Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар