...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автоҳалокатга учраган Алишер Султонов “Ўзбекнефтгаз” раиси лавозимидан олинди


12:53, 14.09.2018 Жамият
 8 901

Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасида ўзгариш амалга оширилди.

Жорий йил 12 сентябрь куни Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ижро тузилмасига айрим ўзгартиришларни киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари — “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозими тугатилди.
 
Яъни ушбу соҳадаги Бош вазир ўринбосари айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси бўлиши ҳақида қоида чиқариб ташланди.
 
Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозими жорий қилинди.
 
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12 сентябрдаги фармони билан Бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимига Алишер Саидаббосович Султонов тайинланди.
 
Ушбу тайинлов сабаб Алишер Султонов “Ўзбекнефтегаз” АЖ раиси лавозимидан озод қилинди.
 
“Ўзбекнефтегаз” АЖ раиси вазифасини бажарувчи этиб Баҳром Ашрафхонов тайинланган. У 2016 йилдан бери Ўзбекистоннинг Россиялаги элчиси сифатида фаолият юритган.
 
Баҳром Ашрафхонов 1969 йилда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 1993 йилдан 1994 йилгача АҚШнинг Кентукки университетида таҳсил олган.
 
Эслатиб ўтамиз, Алишер Султонов 20 август куни автоҳалокатга учраганди. Шундан сўнг, Германияда операция қилинганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси Президент қарори Алишер Султонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар