...
МЕНЮ
ONLINE TV

Душанбеда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади


12:08, 06.03.2018 Жамият
 3 442

Тожикистон пойтахти ҳокими шаҳар халқ депутатлари мажлисига Душанбедаги Бехзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини “Низомиддин Алишер Навоий” деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши лозим.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 5 март куни “Ёшликнинг 50 йиллиги” истироҳат боғининг номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда сешанба куни Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади ЎзА.
 
Фармойишга мувофиқ, Тожикистон пойтахти ҳокими шаҳар халқ депутатлари мажлисига Душанбедаги Бехзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини “Низомиддин Алишер Навоий” деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши лозим.


 
Мазкур боғда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Алишер Навоий Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар