...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анқарада Алишер Навоий ижодига бағишланган муҳим тадбир ўтказилди


14:24, 14.03.2018 Жамият
 2 308

Унда ТУРКСОЙ Бош котиби, профессор Дусен Касеинов, Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги эличиси Алишер Аъзамкхўжаев иштирок этди.

12 март куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида “Турк дунёси илғорлари” лойиҳаси асосида ТУРКСОЙ Бош Марказида улуғ мутафаккир, давлат арбоби, шоир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган конференция ташкил этилди.
 
Тадбир шоирнинг ғазали билан бошланди, сўнг унинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги қисқа фильм намойиши билан давом этди. 
 
Унда ТУРКСОЙ Бош котиби, профессор  Дусен Касеинов,  Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги эличиси Алишер Аъзамкхўжаев иштирок этди.


 
Дусен Касеинов ўз нутқида Алишер Навоийнинг туркий  тили ва адабиёти учун қанчалар муҳим ўринга эга эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон заминида етишган ва бутун туркий халқларнинг фахри бўлган бу буюк шоирнинг хотирасини бу тадбирда ёд этишдан туйган мамнуниятини изҳор этди.
 
Элчи Алишер Аъзамкхўжаев ҳам Алишер Навоийнинг давлат арбоби сифатида давлат ва халқ учун қилган буюк ишлари, қолдиркан улкан илмий, маданий мероси, унинг шер санъати ва адабий маҳорати ҳақида сўзлади. 
 
Туркия парламенти депутати Мустафо Исен эса ўз нутқида  “Агарда дунёда 5 кишилик даҳолар рўйхати эълон қилинадиган бўлса,  бу рўйхатга турк дунёсидан кирган икки кишидан бири албатта Алишер Навоий бўлар эди”, дейди.
 
Маълумот учун, Халқаро турк маданияти ташкилоти – ТУРКСОЙ туркий халқларнинг дўстлиги ва ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, умумий турк маданиятини келажак авлодларга етказиш мақсадида фаолият олиб боради. 
Шаҳина Искандарова

Теглар:Турксой Алишер Навоий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар