...
МЕНЮ
ONLINE TV

Раъно Ярашева Ёдгор Саъдиевга турмушга чиққани ростми?


14:55, 04.10.2018 Шоу-бизнес
 61 906

Биз масалага ойдинлик киритиш мақсадида Раъно Ярашева билан боғландик.

Бир неча ойдирки, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳамкасби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  артист Раъно Ярашевага уйлангани ҳақида хабарлар тарқалиб келмоқда. Бу гап-сўзлар тин олиш ўрнига, ёнига янгилари қўшилиб бормоқда.
 
Айни вақтда Telegram’даги каналларда кеча, 3 октябрь куни Тошкентдаги ресторанлардан бирида Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашеванинг тўйи бўлиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
 
Биз масалага ойдинлик киритиш мақсадида Раъно Ярашева билан боғландик.
 
“Бу гаплар чиққанига бир неча ой бўлди. Ёдгор ака устозимиз, биз бир театрда ишлаймиз. Қолаверса, мен у кишини акамдек кўраман. Мен оила, бола-чақали, қуда-андали, набирали аёл бўлсам, шундай ёлғон хабарларни тарқатишдан кимга нима наф? Бундай одамларга фақат ва фақат инсоф сўрайман”, дейди актриса.
 
Раъно Ярашеванинг бир ўғил ва бир қизи, беш набираси бор. Актриса гўшакни қўйгач, “Qalampir.uz”га мухлисларига йўлланган видеомурожаатни юборди. Ушбу видеони юқоридаги плеерда томоша қилишингиз мумкин.

Теглар:Раъно Ярашева Ёдгор Саъдиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!