...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Шайтанат” Ўзбекистон телевидениесида кўрсатилиши кутилмоқда


11:01, 20.04.2018 Кино
 34 521

“Шайтанат” Ўзбекистон телеканалларида норасмий тақиққа олинган эди.

“Шайтанат” видеофильмини эслайсизми? Ўзбекисон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” асари асосида 90-йиллар охирида суратга олинган мазкур сериал ўзбек томошабинлари орасида катта шуҳрат қозонган эди.
 
Сериалда 80-йиллар воқеалари, қўшиқчи Элчин ва унинг атрофидаги мафиянинг тақдири, қонли қилмишлари тасвирланган.
 
Ушбу сериал тез орада “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали тўлиқ ҳолда намойиш этилиши кутилмоқда. Сериал тақдимотидан аввал ижодкорлар билан махсус кўрсатув эфирга узатилади.


 
“Шайтанат”да бош ролларни Ўзбекистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Ҳайрулла Саъдиев, Эркин Комилов, Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Жамилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов, Раъно Шодиева ижро этган.
 
Сериал Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Қалқон” киностудияси томонидан суратга олинган. Ушбу студияга Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев раҳбарлик қилади.
 
Дарвоқе, ўтган йилларда “Шайтанат” Ўзбекистон телеканалларида норасмий тақиққа олинган эди. Телеканаллар ушбу сериални охирги 15 йил ичида умуман эфирга узатмади. 

Теглар:Шайтанат Ёдгор Саъдиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!