...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёга машҳур қироллик номи ўзгарди


10:53, 20.04.2018 Олам
 6 029

Ушбу мамлакат мустақиллигининг 50 йиллигини нишонламоқда.

Африкадаги энг кичик мамлакатлардан бири бўлган Свазиленд 1968 йилга қадар Буюк Британия ва Трансваалнинг протекторати ҳисобланиб келган.
 
1968 йилда қирол ва парламент биргаликда давлатни мустақил, деб эълон қилди. Айнан шу йилда Свазиленднинг ҳозирги қироли Мсвати III дунёга келган.
 
Эътиборли томони шуки, кеча, 19 апрель куни Свазиленд мустақиллиги ва қирол Мсвати IIIнинг 50 йиллик юбилейи мамлакатда кенг нишонланади.


 
Шу сабабли ҳам айнан жорий йилда қирол мамлакат номини инглизлар қўйган Свазиленддан Эсватинига ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри маълум қилди.
 

 
Мсвати III авваллари ҳам бу ташаббусини илгари суриб келган. Жумладан, БМТ минбарида сўзга чиққан вақтида у:
 
 “Қаерга бормайлик бизни Швейцария, деб аташади”, деган эди.
 
Дарҳақиқат, Свазилендни кўпчилик Швейцария номига боғлиқ, деб тушунади ва ҳаттоки шундай аташганлари ҳам бўлган.

Мамлакатнинг машҳурлиги шундаки, бу ҳозирда Африкадаги монархия ҳисобланган ягона давлатдир.


 
Маълумот ўрнида, Эсватини қироллиги Африканинг жанубида, ЖАР ва Мозамбик ўртасида жойлашган.  Ушбу мамлакатни Мсватилар сулоласи 200 йилга яқин вақт мобайнида идора қилиб келмоқда. 
Икром Раҳмон

Теглар:Свазиленд Африка мустақиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!