...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижий ОТМлар дипломини Ўзбекистонда нострификация қилиш енгиллашди


10:33, 17.01.2019 Жамият
 3 468

Ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш тўғрисидаги аризалар фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур қарорга биноан 2019 йил 1 мартдан қуйидагиларнинг таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади ва нострификация қилинади:
 
  • Ўзбекистонда алоҳида бўлинмалари бўлган хорижий таълим муассасаларида ўқиган фуқароларнинг;
 
  • халқаро рейтингда биринчи 1000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида ўқиган фуқароларнинг;
 
  • вазирлик ва идораларининг йўлланмалари асосида хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган фуқароларнинг;
 
  • 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқароларнинг;
 
  • Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг тўлақонли аъзолари – ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган фуқароларнинг;
 
  • Америка Қўшма Штатлари, Австралия Иттифоқи, Исроил Давлати, Канада, Сингапур Республикаси, Корея Республикаси, Япония давлатларида таълим олган фуқароларнинг;
 
  • вазирлик ва идоралар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан хорижда таълим олган фуқароларнинг;
 
  • шунингдек, халқаро шартномалар, Президент ва Ҳукуматнинг қарорларида назарда тутилган ҳолларда.
 
Ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш тўғрисидаги аризалар фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

Теглар:нострификация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар