...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озода Нурсаидова Дилфуза Исмоилованинг айбловига жавоб қайтарди


03:01, 21.01.2016 Шоу-бизнес
 34 465

Озода Нурсаидова: "Дилфуза Исмоилованинг суратларини атайлаб тарқатиш шарт эмас, у ҳамма тўйларда шундай рақсга тушади".

19 январь куни сайтимизда “Дилфуза Исмоилова суратлари тарқалишида Озода Нурсаидовани айблади” номли мақола чоп этилган эди. Мақолада хонанда Дилфуза Исмоилованинг бир ресторанда рақсга тушаётган суратлари тарқалганига эътибор қаратилиб, масала юзасидан Исмоилованинг жавоби чоп этилди. Хонанданинг интервьюси сайтга жойлаштирилгандан сўнг анча шов-шувларга сабаб бўлди. Бир қанча интернет-нашрлар бу интервьюни қайта чоп этди. Суҳбатда хонанда 14 йил аввал ҳамкасби Озода Нурсаидованинг онаси таваллуди муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этгани ва бу суратлар ўша тадбирнинг видеосидан “стоп кадр” қилиб олинганини айтиб, бунда Озода Нурсаидовани айблаган эди.  Биз масалага атрофлича ёндашиш, Озода Нурсаидованинг бу борадаги фикрини ўрганиш мақсадида хонандага қўнғироқ қилдик. Хонанда “Qalampir.uz” мухбири билан суҳбатда қуйидагича жавоб берди.

Озода Нурсаидова, хонанда:
— 14 йил аввал мен ҳеч қандай йиғин қилмаганман. Бу ҳақда гапираётган одам йилини аниқ билиб гапириши керак. Бу хабарни эшитгач, аввалига Дилфуза Исмоиловани қачон бирор йиғинга таклиф қилганимни эслай олмадим. Онамнинг туғилган кунлари бундан 8 йил аввал, яъни 2008 йилда  Тошкентдаги “Марракеш” ресторанида нишонланган эди. У ерда мен қатнашмаганман. Ўша даврада олинган видео тасвирлар ҳам, фотосуратлар ҳам менда сақланиб қолмаган. Мени бировнинг суратини тарқатишдан бошқа ишим йўқми? Кейин хонанда Дилфуза Исмоилованинг суратларини атайлаб тарқатиш шарт эмас, у ҳамма тўйларда шундай рақсга тушади. Дилфуза Исмоилова менинг номимдан пиар сифатида фойдаланибди. Менимча, бу атайин уюштирилган реклама.

Мен ҳам номимдан фойдаланиб, ўзини реклама қилаётганларга қонуний чора кўраман.  

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида telegram, whatsapp каби мессенжерларда хонанда Дилфуза Исмоилованинг ўз ўғли тўйидаги рақслари ва қудалари қаршисидаги “табриги” тасвирланган видеолар ҳам тарқалган эди. 
Отабек Ибрагимов

Теглар:Озода Нурсаидова Дилфуза Исмоилова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Nuriddin
10:44 04.02.2016

Дилфуза хеч качон Озодага тенг кела олмайди. Шубхасиз Озода тенгсиз кушикчи. Дилфуза яхши актёр эди. Комик роллар унга ярашарди.


behzod
12:57 24.01.2016

ozoda nursayidovani sanatini kurolmaydiganlar kupda. dilfuza tinchgina aktrisaligini qilib yuravermaydimi.


ОДИЛ
23:52 22.01.2016

Озода Нурсаидованинг саънати анча устун туради бунака санъаткорлардан агарда саънаткор деб атасак шуларни хар доимгидек гийбати Озода Нурсаидованинг


Ahrorbek
19:25 22.01.2016

Voybu


Асадбек
13:22 22.01.2016

Озода Нурсаидовани хозирги холатидаги суратини кўрса бўладими



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!