...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Озода қайтяпти! Тақиқлар олиб ташландими?


12:10, 13.03.2018 Шоу-бизнес
 14 175

Хонанда бир неча ой аввал “Холос” номли қўшиғига ишланган видеоклипни тақдим этган эди.

Аввалроқ, хонанда Озода Нурсаидова жорий йилнинг 1 апрель куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Хонанда бир неча йил давомида тақиқда бўлган бошқа ҳамкасблари қаторида ижодга қайтаётган кўринади. Бундан бир неча ой аввал “Холос” номли қўшиғига ишланган видеоклипни тақдим этган хонанда, араб тилида “Ya Habibi” номли қўшиқ куйлади.


 
Мазкур қўшиққа таниқли клипмейкер Ёдгор Носиров томонидан клип ҳам суратга олинди. Озода Нурсаидованинг маълум қилишича, қўшиқ шеъри Амр ал Масрйга тегишли. Мусиқани эса Озоданинг ўзи басталаган.
 
Янги қўшиқ ва клипда ҳам Озодага хос ритм, жўшқинлик сезилиб турибди. Қўшиқ ўзбек телевидениесида намойиш этиладими, йўқми, буниси ҳозирча номаълум. 

Теглар:Озода Нурсаидова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!