...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озода Нурсаидова концерт беради


16:18, 11.10.2018 Шоу-бизнес
 26 633

Ўзбекистондан кетган мингрантлар ҳисобига Россия ва Туркияда ҳам унга талаб катта.

Ўзбекистондаги телеканаллар ва радиоларда қўшиқлари берилмаётганига 10 йилдан ошган хонанда Озода Нурсаидова жорий йилнинг 27 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбеда гастроль концерт дастурини тақдим этади.
 
Ўзбекистондаги энг сўнгги концертини 2006 йилда тақдим этган хонанда ўшандан буён неча бор концерт тақдим этишга ҳаракат қилди. Бироқ, концертлар номаълум сабабларга кўра бекор қилинди. Хонандага рухсат теккани йўқ.
 
Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Қозоғистон ва Тожикистонда Нурсаидованинг мухлислари талайгина. Қолаверса, Ўзбекистондан кетган мингрантлар ҳисобига Россия ва Туркияда ҳам унга талаб катта.
 
Жорий йилнинг 1 апрель куни Озода Нурсаидова Туркияда 60 кишилик оркестр билан жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этди. Қолаверса, хонанда “Фарқи йўқ” номли янги қўшиғига ҳам Истанбул шаҳрида клип суратга олдириб қайтганди.
 
Озоданинг гастроль концертлари билан боғлиқ муаммолар йўқ. Аммо унинг мамлакатдаги ижоди қаршисида ҳамон тўсиқлар бордек. У Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан бир вақтда тақиққа тушганди. 
 

Теглар:Озода Нурсаидова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!