...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маданият ва спорт ишлари вазири Хитой ва Жазоир элчилари билан учрашди


02:33, 21.01.2016 Жамият
 3 770

Учрашувларда мамлакатлар ўртасидаги маданият ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳолатига атрофлича тўхталиб ўтилди.

Кеча, 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси  Сун Лицзе, сўнг Жазоир Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси  Насер Бушерит билан учрашув ташкил қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашувларда мамлакатлар ўртасидаги маданият ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳолатига атрофлича тўхталиб ўтилди. 
 
Учрашувда Хитой томонидан маслаҳатчи Сзоу Ян Хуей,  1-котиб Жн Ян Ган,  2-котиб Фан Инчуан,  3-котиб Ван Сяовян, Жазоир томонидан 1-котиб Халед Акнуш,  таржимон Мадамин Раззақов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Акбаров ҳам иштирок этди.

Теглар:Хитой Сун Лицзе Баҳодир Аҳмедов Жазоир Насер Бушерита 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар