...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ҳуқуқ органлари ходимлари Туркияда малака оширди


08:13, 07.09.2017 Олам
 2 242

Ўқув курслари қардош мамлакатларнинг жиноятчиликка қарши курашиш тизимини умумий шакллантириш мақсадида ўтказилди.

Туркиянинг ҳамкорлик ва координация агентлиги Туркия полиция бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун Анқара шаҳрида ўқув курси ташкил этилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
 
Ўқув курси давомида давлат объектларини террорчилар ҳужумидан сақлаш ва муаллифлик ҳуқуқининг бузилишига қарши кураш олиб бориш бўйича машғулотлар ўтказилди.
 
Бу лойиҳани ўтказишдан мақсад қардош мамлакатларнинг жиноятчиликка қарши курашиш тизимини умумий шакллантиришдир.
 
Ўқув курслари 2007-2008 йилларда синов тарзда Албания ва Қирғизистонда ўтказилган эди. Кейинчалик лойиҳа Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон, Фаластин, Босния ва Герцеговина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Македония, Тунис, Черногория, Жанубий Судан, Ливия, Молдова ва Руминияда амалга оширилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон-Туркия Ҳуқуқни муҳоқаза қилиш органлари Полиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!