...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Ҳукумат йиғилишидан аввал яна бир тадбирга борди


19:39, 29.10.2018 Жамият
 5 813

Ўзбекистон Бош вазири элчи Аҳмет Башар Шен билан учрашди.

Бугун, 29 октябрь куни Туркия Республикаси ташкил топганига 95 йил тўлгани муносабати билан Тошкентда тадбир ташкил этилди.
 
“Qalampir.uz” манбаси хабар беришича, Ўзбекистондаги Туркия элчихонаси томонидан ташкил этилган “Туркия 95 ёшда” номли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
 
Бизга етиб келган суратда яхши кайфиятдаги Бош вазир Абдулла Арипов ва Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шеннинг минбарда турганини кўриш мумкин. Таъкидлаш жоизки, тадбирга шахсан Абдулла Ариповнинг ташриф буюриши икки давлат алоқаларининг истиқболи қандай бўлишидан дарак беради.
 
Маълумот учун, Туркия Буюк миллий мажлиси (парламенти) 1923 йилнинг 29 октябрида Туркия Республикаси тузилганини эълон қилган эди. Мустафо Камол Отатурк унинг биринчи президенти бўлган.


 
Эслатиб ўтамиз, бугун Вазирлар Маҳкамасида Ҳукумат йиғилиши ўтказилиши керак. Йиғилишнинг асосий мавзуси Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевнинг Тошкент вилояти Оққўрғон туманида олти кишини таҳқирлагани бўлиши кутиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Туркия Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар