...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Афғонистонга яна ҳарбийлар жўнатди?


08:07, 07.09.2017 Олам
 2 794

Афғонистон ҳудудидаги америкалик ҳарбийлар сони 14,5 минг нафарга етган бўлиши мумкин.

6 сентябрь куни хориж манбаларида АҚШнинг Афғонистонга қўшимча равишда 3,5 минг нафар ҳарбийларни жўнатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирча Пентагон бу маълумотни расман тасдиқламаган.
 
Айни вақтда Афғонистон ҳудудида 12 мингдан 14,5 минггача америкалик ҳарбийлар жойлашган. Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ва Америка Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг раиси генерал Жозеф Данфорд ёпиқ тизимда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган янги стратегия борасида АҚШ Конгрессини хабардор қилиш ишларини бошлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!