...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия ТИВ делегацияси Тошкентга келди


10:57, 27.10.2018 Жамият
 1 992

Музокараларда савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Кеча, 26 октябрь куни Туркия Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.
 
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Шефик Вурал Алтай бошчилигидаги делегацияси қабул қилинди. У Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама муносабатлар бош бошқармаси бошлиғи ҳисобланади. Шунингдек, музокараларда Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен ҳам иштирок этди.
 
Мазкур учрашувда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил октябрь ойида Туркияга ва Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг жорий йил апрель-май ойларида Ўзбекистонга қилган давлат ташрифлари чоғида ҳамда кейинги олий даражадаги икки томонлама алоқаларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.


 
Музокараларда савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида биргаликда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ижобий тажрибаси тўпланганлиги эътироф этилиб, мазкур соҳалардаги икки давлат алоқаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Жумладан, ўзаро товар айланмасининг динамик ўсиб бораётгани, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида бу кўрсаткич 1,52 млрд АҚШ долларидан ошгани, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга кўпроқ натижа экани қайд этилди. Шу билан бирга ушбу йўналишлардаги ҳамкорликни ошириш учун заҳира ва янги имкониятлар мавжудлиги тасдиқланди.
 
Бундан ташқари, тадбирда қўшма маданий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр алмашилди.
 
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон – Туркия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон-Туркия Шефик Вурал Алтай Аҳмет Башар Шен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар