...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Ўзбекистон фуқароларига 90 кунлик визасиз режимни жорий этди


07:30, 12.11.2018 Олам
 4 035

Авваллари ушбу тартиб 6 ой ичида 30 кунни ташкил этарди.

Туркия Ливия, Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Қозоғистон фуқароларига нисбатан виза режимини енгилаштирди. Кеча, 11 ноябрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг шу ҳақдаги қарори маҳаллий матбуотда эълон қилинди.
 
Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари мамлакат паспорти билан Туркияда 180 кун, яъни 6 ой ичида 90 кун визасиз қолишлари мумкин. Авваллари ушбу тартиб 6 ой ичида 30 кунни ташкил этарди. Янги режим нафақат Ўзбекистон, балки Қозоғистон ва Тожикистон фуқароларига ҳам амал қилади.
 
Қолаверса, янги имзоланган қарорга кўра, Ливия давлатининг 12 ёшдан кичик ва 65 ёшдан юқори бўлган фуқаролари ҳам мамлакатнинг миллий паспорти билан 180 кун, яъни 6 ой ичида 90 кун визасиз Туркияда қолишлари мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Туркия фуқароларининг Ўзбекистонга кириш визасини олиш мажбурияти бекор қилинган эди. Улар мамлакатда бир ой визасиз қолишлари мумкин. 

Теглар:Виза Туркия Ўзбекистон-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!