...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик комиссар иккинчи ўйинга тайинланди


20:05, 19.06.2018 Спорт
 2 286

Дания – Австралия учрашуви 21 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Аввалроқ, ФИФА ташкилоти ЖЧ-2018да ишлашга Ўзбекистондан ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифовни таклиф қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишламоқда.
 
Бунгача Олим Арифов ЖЧ-2018 “Е” гуруҳидан ўрин олган Коста Рика – Сербия учрашувида комиссарлик қилганди.
Эндиликда Арифов ФИФА томонидан “С” гуруҳидаги Дания – Австралия ўйинига тайинланди.
 
Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлди.
 
Маълумот ўрнида, Дания – Австралия учрашуви 21 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олим Арифов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!