...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик спорт мутахассислари “Ашхобод–2017” Осиё ўйинларида ишлашади


18:17, 08.09.2017 Спорт
 3 058

Футзал беллашувларида Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади.

Жорий йилнинг 16–26 сентябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ҳисоб бўйича бешинчи Осиё ўйинларида 21 спорт тури бўйича 65 мамлакатдан жами 6000 нафарга яқин спортчи иштирок этади.
 
Осиё ўйинларининг футзал беллашувларида Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади.
 
Осиё Футбол Конфедерацияси “Ашхобод–2017” Осиё ўйинларининг футзал мусобақаларида ишлаш учун икки нафар ўзбекистонлик мутахассисни таклиф қилди.
 
ЎФФ техник бўлими бошлиғи, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов футзал ўйинларида комиссарлик вазифасини бажаради.
 
Олим Арифов ФИФА ва ОФК байроғи остида ўтган 83 учрашувда комиссар сифатида ишлаган. “Ашхобод–2017” Осиё ўйинларида ушбу кўрсаткич 100 та учрашувга етади.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг етакчи мутахассис Жаҳонгир Раҳматуллаев эса “Ашхобод–2017” Осиё ўйинларининг футзал мусобақаларида бош координатор ёрдамчиси сифатида ишлайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Туркманистон Ашхобод ЎФФ Баҳодир Аҳмедов Олим Арифов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!