...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик комиссар жаҳон чемпионатида навбатдаги учрашувга тайинланди


16:05, 01.07.2018 Олам
 2 679

Олим Арифов шу вақтга қадар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган 4 та ўйинда комиссар сифатида ишлади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов шу кунга қадар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган 4 та ўйинда комиссар сифатида ишлади.
 
Олим Арифов шу вақтга қадар Коста-Рика – Сербия, Дания – Австралия, Россия – Уругвай ва Сенегал – Колумбия учрашувларида ишлаганди.
 
Эндиликда Олим Арифовга 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия – Мексика ўйини ҳам топширилди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берган.
 
Маълумот ўрнида, Мундиалнинг 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия – Мексика ўртасидаги учрашув 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олим Арифов Бразилия Мексика] 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!