...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Президент Кар-соқовлар маданият маркази аъзоларинининг орзуларини рўёбга чиқарди


15:57, 01.07.2018 Жамият
 2 759

Шавкат Мирзиёев оғир шароитларга қарамай, сабр-матонат билан ўз устида ишлаб катта муваффақиятларга эришган ёшларга миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Олмазор туманига ташрифи чоғида Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказидаги шароитлар билан яқиндан танишди. Жамият аъзолари билан суҳбатлашиб, уларнинг яшаш шароитлари, орзу-истакларини сўради.
 
Ўтган йилларда мавжуд бўлган оғир шароитларга қарамай, сабр-матонат билан ўз устида ишлаб катта муваффақиятларга эришган ёшларга миннатдорлик билдирди.
 
Шахмат бўйича икки карра жаҳон чемпиони Сирожиддин Зайниддинов, таэквондо бўйича Осиё чемпионати совриндори Даврон Хидиров, постановкачи режиссёр, халқаро танловлар ғолиби Олег Ошепковга Тошкент шаҳридан уй ажратишга топшириқ берди.










 
Шунингдек, Кар-соқовлар маданият маркази ва спорт федерациясига иккита автобус совға қилинишини айтган эди.
 
1 июль куни Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказида ушбу совғаларни топшириш маросими бўлди.
 
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари Нодир Отажонов, Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди.























Тантанали байрам дастури, файзли дастурхон атрофидаги суҳбат жамият аъзоларига катта хурсандчилик бағишлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев\ Кар-соқовлар маданият маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар