...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик комиссар жаҳон чемпионатининг қайси ўйинида ишлаши маълум бўлди


09:21, 14.06.2018 Спорт
 5 251

ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифов ФИФАдан дастлабки тақсимотни олди.

Бугун, 14 июнь куни Россияда Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.
 
Аввалроқ, ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлашга Ўзбекистондан ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифовни таклиф қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайди.
 
Олим Арифов ФИФАдан дастлабки тақсимотни олди. У ЖЧ-2018 “Е” гуруҳидан ўрин олган Коста Рика – Сербия учрашувида ишлайди.
 
Маълумот учун, учрашув  17 июнь куни Тошкент вақти билан соат  17:00да бошланади.
 
“Қайд этиш керакки, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади”, дея ёзмоқда ЎФА Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олим Арифов ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!