...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида бир поғонага юқорилади


16:05, 21.10.2016 Спорт
 3 728

Мазкур рейтингда 209та мамлакатнинг терма жамоаси ўз ўрнига эга бўлган.

Халқаро Футбол Федерацияси 20 октябрь куни эркаклар ўртасида футбол жамоаларининг янги рейтинг натижаларини эълон қилди. Октябрь ойидаги натижаларга кўра, Ўзбекистон футбол терма жамоаси 48 ўриндан жой олди. Ўтган ойги кўрсаткичдан бу сафаргиси бир поғонага юқоридир. Жамоамизнинг очколари сони 617.
 
Мазкур рейтингда 209 та мамлакатнинг терма жамоаси ўз ўрнига эга бўлган. Рейтингда энг юқори 10та терма жамоа ўринлари қуйидагича жойлашган:
  1. Аргентина терма жамоаси
  2. Германия терма жамоаси
  3. Бразилия терма жамоаси
  4. Бельгия терма жамоаси
  5. Колумбия терма жамоаси
  6. Чили терма жамоаси
  7. Франция терма жамоаси
  8. Португалия терма жамоаси
  9. Уругвай терма жамоаси
  10. Испания терма жамоаси
Рейтингнинг тўлиқ рўйҳати билан ФИФАнинг расмий сайти орқали танишишингиз мумкин. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси Футбол рейтинги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!