...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон – жаҳон чемпиони!


15:23, 16.05.2018 Спорт
 6 539

Москва шаҳрида футбол бўйича Меҳрибонлик уйлари ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётган эди.

Меҳрибонлик уйлари ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолибга айланди.
 
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Москва шаҳрида футбол бўйича Меҳрибонлик уйлари ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётган эди.
 
Ушбу мусобақада илк маротаба 14-17 ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Бугун футболчиларимиз финалда Покистон терма жамоасига қарши ўйин ўтказдилар.
 
Ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожат қилинди. Бу борада омад ҳамюртларимизга кулиб боқди ва якунда улар 6:5 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Қуйида мамлакатимизга қаҳрамонлик тўни билан қайтаётган футболчилар ва мураббийлар билан танишинг:

Дарвозабон:
Исламов Сергей

Футболчилар:
Шаплов Данил 
Очилов Жохонгир
Эргашбоев Тоир
Котов Руслан 
Караханян Руслан
Эсенбаев Азиз 
Шамшилов Эдгар
Сон Салим

Бош мураббий: Асадов Жамшид
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!