...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоасига легионер футболчилар чақирилмайди


14:48, 26.04.2018 Спорт
 3 841

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги учрашувнинг ўтказилиши сўроқ остида қолаётганди.

2018 йилнинг 17 май куни Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари Теҳронда халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиши белгиланган эди.
 
ЎФА ҳамда ПФЛ ташкилотлари режаларини шунга мослаштирди. Бироқ Эрон ўйинни 19 май санасида ўтказишни сўради. Натижада Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўйиннинг ўтиши сўроқ остида қолаётганди.
 
Аммо Ўзбекистон терма жамоаларига жавобгар бўлган мураббийлар ЖЧ—2018 учун тайёргарлик кўраётган жамоага қарши ўйинни фойдали деб ҳисоблаётганди.
 
Шу сабабга кўра, ЎФА терма жамоаларга нисбатан кўпроқ футболчиларини бераётган Суперлига клублари бош мураббийлари – Шота Арвеладзе, Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов, Илҳом Мўминжоновлар билан йиғилиш ўтказди.
 
Якунда Эрон футбол федерацияси билан келишув ўз кучида қолди. Учрашув 19 май санасига сурилган бўлса-да, Ўзбекистон термаси Теҳронга боради.
 
“Фақат бунда Ўзбекистон термасига легионер футболчилар жалб этилмайди ва асосан Осиё Ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар хизматидан фойдаланилади, деб ёзади ЎФА Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!