...
МЕНЮ
ONLINE TV

16 яшар автомобиль ўғрилари қўлга тушди


15:56, 21.10.2016 Жамият
 3 706

16 ёшли икки фуқаро қаровсиз қолдирилган Nexia автомобилини олиб қочганликда айбланмоқда.

Андижон вилояти Балиқчи тумани ИИБ навбатчилик қисмига шу туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат  қилиб,  ўзининг  Nexia русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан  аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини уйи олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матуот хизматининг хабар қилишича, тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Олтинкўл туманида топилган. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Балиқчи туманида яшовчи 16 ёшли икки нафар фуқаро бўлиб чиқди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Теглар:Ўғирлик Жиноят ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар