...
МЕНЮ
ONLINE TV

Остонани сув босадими?


09:40, 16.03.2017 Олам
 5 011

Остона шаҳрининг аэропорт ҳудудида жойлашган Майбалиқ кўли катта хавф туғдирмоқда.

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Юрий Ильин баҳорги қор эриши жараёни туфайли Остонадаги Майбалиқ кўлида сув тошқини билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Bnews.kz” хабар қилмоқда.
 
“Остона контр бошқарув” гидротехник иншооти шаҳарни Ишим дарёсидан 100 фоиз ҳимоя қила олади. Бироқ, аэропорт ҳудудида жойлашган Майбалиқ кўли муаммо туғдирмоқда.
 
Айни дамда ҳокимият Майбалиқ кўлини Нура-Ишим канали билан бирлаштириш учун дренаж тизимини қайта тиклаш ишларига ҳозирланмоқда.
 
“Олдимизга Майбалиқ кўлига қўшимча бир томчи ҳам сув қўшилмаслиги чораларини кўришни мақсад қилганмиз. Кўл ўтган йиллар давомида сувга “тўйинган” ва ортиқча сув тошқинларига олиб келиши мумкин”, дейди Ильин.
 
Маълумот учун, Остона шаҳар марказидан Майбалик кўлигача автомобилда 39 дақиқада етиб олиш мумкин.
Умида Якубова

Теглар:Сув тошқини Майбалиқ Остона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!