...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент ахборот технологиялари университетига Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилди


00:33, 16.03.2017 Жамият
 2 559

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Университетда улуғ аллома номини абадийлаштириш ҳамда унинг буюк ва бебаҳо меросини кенг ўрганиш билан боғлиқ қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 март куни имзолаган “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мувофиқ Ёш авлодни улуғ аллома Муҳаммад ал-Хоразмийнинг буюк ва бебаҳо меросининг муносиб давомчилари этиб тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент ахборот технологиялари университетига (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) Муҳаммад ал-Хоразмий номини бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
 
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Университетда улуғ аллома номини абадийлаштириш ҳамда унинг буюк ва бебаҳо меросини кенг ўрганиш билан боғлиқ қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди.
 
Қарорда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва соҳалари билан таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам алоқасини таъминлаш, анъанавий тарзда республика ва халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказиш, юртимиздаги етакчи илм-фан намояндалари иштирокида олий таълим муассасалари талабалари, ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар билан учрашувлар ташкил этишга эътибор қаратиш белгиланди.

Теглар:Муҳаммад ал-Хоразмий Президент қарори Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар