...
МЕНЮ
ONLINE TV

Остонада фавқулодда ҳолат жорий қилинди


16:51, 11.01.2018 Олам
 3 799

Об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашгани туфайли, шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий қилинди.

Қозоғистонда кучли қор бўронлари юз бермоқда. Остона шаҳар ҳокими Асет Исекешевнинг қарори билан об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашгани туфайли, шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий қилинди. 
 
Шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида, “Давлат органлари, таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари (бозорлар, савдо марказлари), қурилиш объектлари ва бошқалар ўз фаолиятини тўхтатишни тавсия қиламиз. Шаҳар ҳаётини таъминловчи хизматлар: ёнғин хизмати, полиция, фавқулодда вазиятлар хизмати, тез тиббий ёрдам, тиббий муассасалар, коммунал хизматлар бундан мустасно”, дейилган.
 
Шу муносабат билан шаҳардаги “Нурсултон Назарбоев” номидаги халқаро аэропорт ҳам ёпилган. 
 
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Қозоғистондаги бир неча вилоятлар ўртасидаги йўллар ҳам ёпилган.
Остонадаги мактаб ўқувчилари, коллежларнинг 1-2 курслари талабалари учун дарслар бекор қилинган. 
Обил Сафаров

Теглар:Остона Фавқулодда ҳолат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!