...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда поезднинг икки вагони рельсдан чиқиб кетди


14:42, 21.09.2018 Жамият
 6 397

Ҳодиса Яшнобод туманида содир бўлган.

Бугун, 21 сентябрь куни соат тахминан 11:35 да Тошкент шаҳар Яшнобод туманида юк поездининг иккита бўш вагони рельсдан чиқиб кетди.
 
Мазкур ҳодиса тумандаги “Олтин тегирмон” юк ташув станциясида содир бўлган. Воқеада одамлардан ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ панжаралар ва станция атрофида жойлашган уйларнинг деворлари зарар кўрган.


 
Айни вақтда ҳодиса жойига ИИВ Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, ФВВ, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва ИИББ ходимлар етиб келган.
 
Ҳодиса оқибатларини бартараф қилиш ишлари олиб бориляпти. Воқеа сабаблари ва зарар миқдори аниқлаштириляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вагон Яшнобод тумани Фавқулодда ҳолат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар