...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпиада ғолибларига Президент совғалари топширилди


12:20, 29.08.2016 Спорт
 13 270

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишни имзолаган эди.

Жорий йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Риоде-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXХI ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон делегациясидан 70 нафар спортчи иштирок этиб, шулардан 13 нафари (Ҳасанбой Дўстматов, Фазлиддин Ғоибназаров, Руслан Нуриддинов, Шаҳобиддин Зоиров – олтин, Бектемир Мелиқўзиев, Шаҳрам Ғиёсов – кумуш, Ришод Собиров, Элмурат Тасмуродов, Диёрбек Ўразбоев, Рустам Тўлаганов, Муроджон Аҳмадалиев, Ихтиёр Наврўзов, Магамед Ибрагимов – бронза) олимпиада совриндори бўлиб қайтди.
 
Бугун, 29 август куни Олимпия шон-шуҳрати музейида Олимпиада совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Telegram’даги расмий каналида хабар берилди.
 
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб қайтган спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармойишига биноан пул мукофотлари сертификати ҳамда Malibu автомобили тақдим этилди.
 
Маълумот учун, олтин медаль соҳибларига 200 000 АҚШ доллари, кумуш учун 100 000 АҚШ доллари, бронза учун 75 000 АҚШ доллари ваъда қилинган эди. 

Теглар:Рио-де-Жанейро Президент совғаси Олимпиада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!