...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвалик эркак ўзини BМW Х5 автомобили билан бирга ёқиб юборди


12:42, 23.02.2016 Олам
 2 649

Маст эркак рафиқаси билан урушиб ўзини ёқишга қарор қилган.

Москва шаҳрида яшовчи эркак рафиқаси билан урушгач, ўзига тегишли BМW Х5 автомобилини ёқаётганда ўзи ҳам ёниб кетди. Воқеа Москва шаҳрининг Полоцкая кўчасида, 22 февраль, душанба куни содир бўлди. Бу ҳақда "Ren.tv" интернет нашри хабар берди.

Қўшниларнинг айтишича, кўчадан маст аҳволда келган эркакни рафиқаси уйга киритмайди. Шундан сўнг эркак машинани ёқишга қарор қилади ва ўзи ҳам алангада қолиб кетади.

Воқеа жойига дарҳол тез ёрдам етиб келган ва танаси жуда ёмон ёнган эркак шифохонага етказилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Москва ёнғин BМW Х5 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!