...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада ёнғин. Қурбонлар бор


12:18, 23.09.2016 Олам
 3 145

Кучли ёнғин 8 нафар ўт ўчирувчининг ҳаётига зомин бўлди.

22 сентябрдан 23 сентябрга ўтар кечаси Москва шаҳри шарқида жойлашган пластик маҳсулотлар сақланадиган омборхонада кучли ёнғин юзага келиб, омбор бутун кеча аланга ичида қолди.
 
Сунъий гуллар ва пластик идишлар сақланадиган бинода ёнғин чиқиши билан юзга яқин ишчилар омборхонадан эвакуация қилинган. Воқеа жойига дарҳол ўт ўчириш хизмати вакиллари чақиртирилди. 4000 квадрат метр майдон олов ичида қолган бўлса, 1500 квадрат метр майдонда том қулаб тушган. Том қулаши оқибатида ўт ўчириш хизмати вакилларидан 8 нафари ҳаётдан кўз юмди. 23 сентябрь эрталаб ёнғин бартараф этилгач, вайроналар остидан уларнинг жасади топилган.
 
Айни вақтда ёнғин хавфсизлигига риоя этилмагани сабаб 8 кишининг вафот этиши устидан жиноят иши очилган. Маиший ёки техник сабаб туфайли ёнғин юзага келган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Москва Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!