...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрда 3,5 минг йиллик тарихга эга инсон жасади топилди


14:16, 10.12.2017 Олам
 4 590

Кеча, 9 декабрь куни 3 ярим минг йиллик тарихга эга яна бир жасад топилди ва бу ўз даврининг муҳим шахсларидан бирининг жасади эканлиги тахмин қилинмоқда.

Мисрда 2017 йилнинг март ойида Луксор мақбараси остидан бир неча йиллик тарихга эга 8 та мумиёланган инсон жасадлари топилган эди.
Кеча, 9 декабрь куни 3 ярим минг йиллик тарихга эга яна бир мумиёланган жасад топилди ва бу ўз даврининг муҳим шахсларидан бирининг жасади эканлиги тахмин қилинмоқда.

Миср археологлари вазирининг таъкидлашича, Лухсор мақбарисидан топилган жасад ўз даврида юқори мансабдор ёки муҳим лавозимлардан бирида ишлаган шахсга тегишили бўлиши мумкин. Шунингдек, бу мумиёланган жасаднинг топилиши янги ва ўта муҳим топилмадир.

Миср археологлари вазири Ҳолид Ал-Анан эътироф этишича, бу кун тарихий ва муҳим кунлардан биридир.

Чунки, бу топилма Қадимги Миср 17-сулоласи охири ёки 18-сулола бошида мамлакат бошқарувида бўлганлардан бирига тегишли бўлиши мумкин.

Бу мумиёланган жасаднинг топилиши ортидан мамлакат туризм салоҳияти ва тарихида янги саҳифа очилишига аниқ ишонамиз, - деди, Ал-Аннан.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Мумиё Ҳолид Ал-Аннан Миср Луксор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!