...
МЕНЮ
ONLINE TV

АПЛ. “Лондон дербиси”да “Челси” таслим этилди


14:01, 10.12.2017 Спорт
 1 988

“Вест Хэм” ўзининг икки ойлик ғалабасиз антирекордига нуқта қўйди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, кеча, 9 декабрь куни Англия Премьер – Лигасининг 16-тур учрашувлари старт олди.
 
Тошкент вақти билан 17:30 да бошланган “Лондон дербиси”да майдон эгалари “Вест Хэм” жамоасининг қўли баланд келди.
 
“Челси” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонган “Вест Хэм” АПЛда сўнгги икки ойдаги илк ғалабасини қозонди ва муҳим бўлган уч очкони расмийлаштиришди.
 
“Болғачилар” бугунги ғалабадан сўнг 13 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг қуйи 18 – ўрнидан жой эгаллади.
 
Лондоннинг яна бир клуби “Челси” эса 32 очко билан 3-ўринни сақлаб қолди.
 
Маълумот учун, “Вест Хэм” 30 сентябрь куни “Суонси” жамоасини ҳам худди 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
 
АПЛ, 16-тур.
 
Вест Хэм – Челси 1:0.
Гол: Арнаутович (6).
 
“Вест Хэм”: Адриан, Огбонна, Крессуэлл, Масуаку, Рид, Антонио (Айю, 79), Лансини, Нобл, Обианг, Арнаутович (Сако, 69), Сабалета.
 
“Челси”: Куртуа, Кристенсен, Кэйхилл, Алонсо (Мозес, 55), Аспиликуэта, Азар, Фабрегас, Канте, Бакайоко (Педро, 46), Дзаппакоста (Виллиан, 64), Мората.
 
Огоҳлантиришлар: Арнаутович (7), Алонсо (18), Адриан (58), Рид (67), Крессуэлл (68), Обианг (70), Масуаку (87).  
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Челси Вест Хэм АПЛ 6-тур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 634

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!